Бугун бўлмаса қачон? «Grand Pharm Trade» компанияси беш минг оилани қарамоғига олди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати тез фурсатда тилга тушди ва кўпчилик тарафидан эътироф этилди. «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи ҳам бу эзгу ҳаракатга қўшилди ва 5 минг оилани мураккаб кунларда моддий жиҳатдан таъминлашни ўз зиммасига олди.
– Бугун ёрдам бермасак, қачон ёрдам берамиз? – деган саволни қўйди суҳбат чоғида «Grand Pharm Trade» компанияси таъсисчиси, етакчи тадбиркорлардан бири Азизхўжа Аббосхўжаев. – Давлатимизнинг сўнгги 2-3 йил ичида биз тадбиркоркорларга берган имтиёзларини санайдиган бўлсак, имкониятларимиз нақадар кенгайганини англаб етамиз. Биргина конвертация жараёнининг йўлга қўйилиши бизнинг соҳа вакиллари учун қанчалик қулайликлар яратди, ечимини кутиб турган муаммоларни бартараф қилди.
Демак, бугун биз ҳам бунга муносиб жавоб қайтарадиган кун келди. Бир нарсани алоҳида ва қайта-қайта таъкидлашни истардим, бу ҳомийлик ҳаракатига ёки саховат ишларига бош қўшишга ҳеч ким бизни мажбурлагани, ҳатто илтимос ҳам қилгани йўқ. Яна бир муҳим жиҳат, давлатимиз «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида қилинган ишлар учун сарфланган маблағлар ўрнини турли усулларда тўлдириб бермоқчи. Аммо бу имтиёз бизни хурсанд қилсада, туртки бўлмади.
Қилаётган эҳсонларимизнинг ҳаммаси ўз ихтиёримизга кўра, халқимиз розилигини олиш учун амалга оширилмоқда.
«Grand Pharm Trade» компанияси айни пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб турган 5 минг оилани ўз қарамоғига олади ва бошқаларни ҳам бу ҳаракатга қўшилишга даъват қилади, – дея сўзларини якунлади Азизхўжа Аббосхўжаев.
Маълумот ўрнида: «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи мамлакатимизда соҳанинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Коронавирус карантини бошланган кунларда Kun.uz бу компания омборларига ташриф буюрган ва пандемия чоғида энг зарур воситалар, жумладан тиббиёт ниқоблари, антисептиклар, дори-дармонлар етарли миқдорда тайёрлаб қўйилгани ҳамда етказиб берилаётганига гувоҳ бўлиб қайтганди.
Мавзуга оид
20:00 / 08.04.2021
Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди
20:00 / 26.10.2020
«Grand Pharm Trade» компанияси «Eurasian Pharma Award» мукофотининг «Йил дистрибьютери» номинациясида ғолиб бўлди
20:00 / 21.10.2020
«Grand Pharm Trade» компанияси SAP Value Awards 2020 танловининг олтин мукофотига сазовор бўлди
16:45 / 06.06.2020