1 асрдан бери таъмирланмаган Янгийўлдаги маҳалла йўли «Опен бюджет» сабаб асфальтланади
Ташкил этилганига 1 асрдан ошган, ички йўллари эса айтарли таъмирланмаган, абгор ҳолатга келиб қолган маҳаллалар бор. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси натижасида бир нечта шундай маҳаллалар йўллари асфальтланади, таъмирланади. Лойиҳада ғолиб бўлган маҳаллалар аҳолиси бу хурсандчиликни байрам қилмоқда.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Шўралисой маҳалласи 1928 йилда ташкил топган. Аммо шу пайтгача аҳоли кўчаларда лой кечиб юришларига тўғри келган. «Опен бюджет» лойиҳасининг 1-мавсумида ютган маҳалланинг 6 кўчасидан 3 таси, яъни 2,5 км масофали қисми асфальтлаб бериладиган бўлди.
Маҳалланинг Темирчи 1-2 ва Ҳуррият кўчалари 4565 та овоз тўплаб, 1,2 млрд сўмлик лойиҳада ғолиб бўлган. Қизиғи, бу кўчаларга яқиндагина ичимлик суви ҳам тортилган.
Туманнинг Ўзбекистон маҳалласидаги ўтган йили 2,5 кмли 5 та кўчаси «Ташаббусли бюджет» доирасида асфальтлаб берилган. Бу йил ҳам маҳалла аҳолиси ташаббус кўрсатиб, кўчаларига электр симёғоч ва транформатор ютиб олишди.
“Менинг кўзим ожиз. Уйимда кўзи ожизлар учун махсус синтезатор ўрнатилган компьютерим бор. Маҳалламга ҳиссам қўшилсин, деб компьютерга овозлар киритиш билан шуғулландим. Қандай танишларим бўлса, илтимос қилдим. Натижа бўлди. Ўтган йили йўлларимиз асфальтланганди. Ундан олдин 8 ёшли қизим билан кўчага чиқиб юришга қийналардик. Ҳозир ҳаммаёқ теп-текис, биз кўзи ожизлар ҳам қийналмаяпти” дейди Ўктам Раҳмонқулов.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 1 мавсуми якуни бўйича Янгийўл туманида танлаб олинган 118 та лойиҳадан энг кўп овоз кўп тўплаган 6 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Шулардан 4 тасида кўчаларни асфальт билан қоплаш, 2 тасида эса кўча чироқлари (трансформатор, симёғоч) билан таъминлаш назарда тутилган.
Мавзуга оид
19:34 / 14.09.2024
“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
17:08 / 10.09.2024
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди
16:13 / 01.09.2024
“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди
21:59 / 27.08.2024