Жамият | 17:34 / 03.11.2020
21507
2 дақиқада ўқилади

Мактабларда SCIENCE фани жорий этилади

Бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1-6 синфларда SCIENCE дастури асосида ўқитилади.

Эндиликда Ўзбекистон таълим тизимида ҳам 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фани (SCIENCE) жорий этилади.

Табиий фани айни вақтда ўқитилиб келинаётган 1-2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3-4 синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7 синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

Бу фаннинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади. Натижада, PISA, TIMSS, PIRLS каби халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш имконияти кенгаяди.

  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (SCIENCE) фани бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб, муҳокамага қўйилди.

Мавзуга оид