Профилактика инспекторларига судга бормасдан маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда
Бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун маъқулланди.
Маълум қилинишича, ҳужжат билан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтириш, ўз ҳудудида жиноятлар сонини камайтириш мақсадида профилактика (катта) инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилмоқда. «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ярашув институти»ни жорий этиш орқали маъмурий иш иштирокчиларининг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш бўйича норма киритилмоқда.
Сенаторларнинг маълум қилишича, маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати альтернатив орган сифатида профилактика (катта) инспекторларига берилиши натижасида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдан узоқ масофада жойлашган бошқа ваколатли органлар ёки судларга боришини истисно этган ҳолда фуқароларни ортиқча харажат ва сарсонгарчиликдан сақлайди.
Шунингдек, божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ бўлган айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни Давлат божхона қўмитасида мавжуд автоматлаштирилган ахборот тизимлари ёрдамида қайд қилиш, инсон омилини камайтириш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини соддалаштирилган ҳолда кўриб чиқиш тартиби жорий этилиши назарда тутилмоқда. Шу мақсадда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2 та модда билан тўлдирилиб, унинг 9 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мавзуга оид
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024
Олий суд: 10 ойда 4 934 киши суд залида қамоқдан озод қилинди
13:29 / 30.11.2024