Ўзбекистондаги ҳарбий унвонларни биласизми?
Ўзбекистондаги ҳарбий унвонлар кетма-кетлиги қандай эканлигини биласизми? Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги канали ушбу масалага ойдинлик киритди.
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги Қонунга асосан, Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек, мудофаа вазирига берилади.
Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча «адлия» ёки «тиббий хизмат» сўзлари қўшилади.
Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча «резервдаги», «захирадаги» ёки «истеъфодаги» деган сўзлар қўшилади.
P.S. Ўзбекистон армияси асосан қуруқликдаги қўшинлардан иборат. Тинчлик даврида энг олий унвон генераллик унвони ҳисобланади. Шунингдек, Амударёда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига бўйсунувчи ҳарбий-дарё кучлари бор. Унда Ўзбекистонда олий офицерлик таркиби — адмираллик унвонлари назарда тутилмаган.
Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги @huquqiyaxborot каналидан.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024