Ўзбекистон | 07:51 / 17.12.2021
13133
2 дақиқада ўқилади

«Ўзтелеком»га фақат интернетга улаш хизматлари қолдирилади - қарор лойиҳаси

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Интернетга симли улаш бозорида табақаланишни бартараф этиш назарда тутилмоқда. Бунда, “Ўзтелеком” АЖга фақат халқаро интернет тармоғига (улгуржи поғонада) улаш хизматларини қолдириш мўлжалланган.

“Ўзтелеком” АЖнинг чакана бозордаги “Ўзонлайн” савдо белгиси остидаги хизматларни алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида бўлиб чиқариш ва бошқа бозор иштирокчиларга нисбатан тенг рақобат шароитини яратиш режалаштирилмоқда. 

Интернет ва телекоммуникация инфратузилмасидан хусусий секторга эркин ва тенг равишда фойдаланишни таъминловчи қоидаларни жорий қилиш ҳам кўзда тутилган.

Кенг полосали оптик толали тармоқлар ётқизишнинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш ва симли интернет инфратузилмасини ривожлантириш учун амалдаги шартларни эркинлаштириш ва имтиёзларни жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид