Ўзбекистон | 19:29 / 30.01.2021
19429
2 дақиқада ўқилади

«Агар ота-боболаримиз қирилмаганда эди, уларнинг билими, илми билан катта кашфиётлар қилинарди» – Шавкат Мирзиёев

 «Агар жадидларимиз қирғин қилинмаганда эди, ҳозир бизда «тўртинчи ренессанс» бўларди. Агар ота-боболаримиз қириб ташланмаганда эди, уларнинг билими, уларнинг илми билан катта кашфиётлар қилинарди, деган президент.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январ куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирига кўра, ташриф доирасида ўтган бино тақдимотида президент Мирзиёев жадидлар қирғини борасида ўз фикрларини билдирди.

«Агар жадидларимиз қирғин қилинмаганда эди, ҳозир бизда «тўртинчи ренессанс» бўларди. Агар ота-боболаримиз қириб ташланмаганда эди, уларнинг билими, уларнинг илми билан катта кашфиётлар қилинарди. Лекин улар йўқ қилинди.

Хўш, биринчи марта Ўрта Осиёдан Германияга бориб ўқиганлар қаердан эди? Биздан эди. Уларни ҳам ўша жойнинг ўзида бориб яксон қилиб келишди.

Ўз вақтида биздаги янгилик, кашфиёт ва тарихни ҳам китобларга ўз билганича, ўзига керагича киритишди. Керакмасини йўқ қилишди», – деди давлат раҳбари.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистонда илмга эътибор берилса, муаммоларга ҳам ечим топилади, кашфиётлар ҳам, янгиликлар ҳам бўлади.

Ислом цивилизацияси маркази ёшларга, катталарга, адашганларга ҳам, умуман халқимизга мана шуларни ўргатиши, руҳий куч бериши керак.

Бу ерга кирганлар ўз ортида, тарихида қандай буюк шахслар, буюк мерос борлигини тушуниб кетиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид