Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди
Бугун, 12 апрел куни 75 ёшини қарши олган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. Бу борада президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони эълон қилинди.
Фармонда Шерали Жўраевнинг “ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки” эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шерали Жўраев президент қарори асосида янги ташкил этилган “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси этиб тайинланган эди.
Фонд фаолияти хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
14:45 / 18.11.2024
Жўраевлар ишида суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
16:05 / 12.09.2024
“Апелляция шикояти киритамиз” – Зоҳиршоҳ Жўраев
13:04 / 11.09.2024
Ботир Қодиров судда ютди. Суд уни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди
17:09 / 02.05.2024