Ўзбекистон | 18:27 / 20.07.2019
72961
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига 33,5 млн кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 %га ўсди. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шаҳар аҳолиси сони 16,9 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16,5 млн кишини (49,5 %) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилояти (республика аҳолиси сонидаги улуши 11%), Фарғона вилояти (11,1%), Қашқадарё вилояти (9,7%) ва Андижон вилоятида (9,2%) қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига аҳоли сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 фоизи катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Мавзуга оид