Ўзбекистон | 08:10 / 10.12.2024
4363
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2024 йилнинг 9 декабр ҳолатига 37 млн 535 минг 605 кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги хабар беришича, шундан аёллар сони — 18,6 млн киши, эркаклар сони — 18,9 млн киши.
22 апрел куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион кишига етганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилганди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 83,2 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 октябр ҳолатига 1 кв кмга 81,5 киши тўғри келган).
Мавзуга оид
16:17 / 03.01.2025
«Палов индекси»: Ўзбекистонда ош нархи бир йилда қанчага ошди?
16:43 / 01.01.2025
2024 йилда дунё аҳолиси 71 млндан ортиқ кишига кўпайди
16:47 / 30.12.2024
2024 йилда АҚШда уйсизлар сони рекорд даражага етди
14:21 / 27.12.2024