Жаҳон | 10:00 / 02.07.2016
6103
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироқда ИШИДнинг яна 2 нафар етакчисини ўлдирди

АҚШнинг учувчисиз қурилмалари 25-июнь куни амалга оширган авиазарбаларида ИШИДнинг 2нафар ҳарбий етакчиларини ўлдирган, деб хабар қилмоқда Reuters.

Пентагон вакили Питер Кукнинг маълум қилишича, Мосул шаҳри яқинида амалга оширилган ҳаво зарбаларида ИШИДнинг "уруш вазири" деб номланувчи ўринбосари билан бирга яна бир ҳарбий бошлиқ йўқ қилинган. 

Кукнинг қайд этишича, халқаро коалициянинг аввалги ютуқлар қатори ушбу муваффақияти ҳам ИШИДнинг Мосулдаги гуруҳи раҳбариятини заифлаштиради. 

Аввал хабар берилганидек, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция ИШИДнинг 200 автомобили ҳамда тахминан 250га яқин жангарисини йўқ қилгани хабар қилинган эди. Автокарвонларга берилган ҳаво зарбаларининг видеолавҳалари Пентагон сайтига жойлаштирилган.