09:21 / 14.07.2016
42942

«Fast and Easy» ўқув маркази янги услуб — инглиз тилида гаплашишни қоғоз ва қаламсиз ўрганиш курсини ишга туширди

IELTS  имтиҳонларининг қийин қисми бўлган Speaking'дан яхши тайёрланмоқчимисиз? Ёки сизга қисқа муддатда инглиз тилида худди инглизлардек суҳбатлашиш керакдир? Балки инглиз тили грамматикасидан тайёрланиб, унда гаплашишни ўрганмагандирсиз?

Ҳатто инглиз тилидан умуман хабарингиз бўлмаса ҳам «Fast and Easy» ўқув маркази янги услуб ёрдамида 6 ой ичида инглиз тилида бемалол суҳбатлаша олишингизга ёрдам беради. Бунда илк икки ой давомида инглиз тилининг бошланғич маълумотлари берилади ва қолган 4 ой давомида қоғоз-қаламсиз ўргатиш курси бошланади.

Ушбу дарс ўтиш усули кўпгина филология фанлари олимлари томонидан такомиллаштирилган. «Fast and Easy»да ҳам бу услуб анча пайтдан бери синалган.
Масалан, яқиндагина «Fast & Easy» ўқув марказига 5 нафар ўқувчи ташриф буюрган ва 10 кундан сўнг IELTS имтиҳони борлигини айтган. Шундан сўнг, 10 кун давомида янги услуб билан 10 та дарс ўтилган.

Натижа эса жуда аъло! 10 кунлик дарсгача IELTS натижаси 4 балл бўлган ўқувчиларнинг барчаси имтиҳондан сўнг 5,5 балл олишган.

Қоғоз ва қаламсиз инглиз тилида гаплашишни ўрганиш курсида билим даражангиз, гаплаша олиш кўрсаткичингиз, вақтингизга қараб дарслар ва унинг муддати белгиланади. Гуруҳларда эса 10 кишигача ўқувчи бўлади. Шунингдек, ўқув маркази томонидан индивидуал, кичик гуруҳларда дарслар ташкил этиб бериш имкони ҳам бор.

Таъкидлаб ўтиш керакки, «Fast and Easy» ўқув марказида таълим олган ўқувчиларнинг 70 фоизи IELTS дан 6 ёки 6,5 балл олган, қолганларнинг натижаси эса 7 ёки 7,5 баллни ташкил этмоқда.
Янги услуб сизни ҳам қизиқтириб қўйдими? У ҳолда «Fast and Easy» ўқув марказига ташриф буюриб ёки қўнғироқ қилиб бепул биринчи дарс учун рўйхатдан ўтинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй
Мўлжал: «Минор» метро бекати
Телефон: (+998-95) 145-04-11 / (+998-90) 998-39-00

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. Fast and Easy NTM хизмат кўрсатади.

Top