00:24 / 22.08.2016
61456

Кун фотоси. Наврўзовнинг ғалабасига чидай олмаган мўғулистонлик мураббийлар протест сифатида ўртага чиқиб ечинишди

Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида бронза медаль учун жангда Ўзбекистон вакили Ихтиёр Наврўзов мўғулистонлик Ганзоригийн Мандахнаранга қарши гиламга чиқди. Беллашув якунига 5 сония вақт қолганида ҳисобда олдинда бораётган мўғулистонлик спортчи рақибидан очиқчасига қоча бошлади ва  ҳакамлар сусткашлик учун унинг рақиби Наврўзовга 1 балл берди.

Натижада бу сўнгги балл ўзбекистонлик спортчи томонидан қўлга киритилгани учун у бронза медалига эга бўлди. 

Медалга 5 сония қолганида ҳакамларнинг қарори ҳамда шогирдининг сусткашлиги туфайли медалдан қуруқ қолган мўғулистонлик мураббий норози бўлиб, саҳнага чиқиб келди ва протест билдириб, кийимларини бирин-кетин ечиб гиламга ота бошлади. Унга иккинчи мураббий ҳам қўшилди. Уларнинг бу ҳаракати Рио—2016 Олимпиадасининг 21 август кунида муҳокама мавзусига айланди.

 

 

Мавзуга оид
Top