21:01 / 23.11.2016
23823

Кун фотоси: Янги Porsche’нинг пачоқ қилинишига сабаб бўлган кулгили важ

Фото: DR

Ўтган ҳафта Оливье исмли француз йигит тунгги клубга бориш учун нархи 150 000 евро турадиган Porsche автомобилини ижарага олди. Шундан сўнг у клуб ёнида машина қўйишга жой топа олмади ва шу сабаб уни таксилар учун мўлжалланган жойда қолдирди. 

Йигит клубдан чиқиб, уйига кетди. Тахминларга кўра у ёки ижарага олган машинасини унутиб қолдирган ёки мастлиги сабаб рулга ўтирмаган. Шу сабаб қайтишда такси хизматидан фойдаланди.

Ижарада қолдирилган машина полиция диққатини ўзига тортди. Чунки айни дамда Парижда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган бўлиб, одамлар тўпланадиган жойда қолдирилган автомобиль миналаштирилган бўлиши мумкин деб ўйлашди.

Жандарм хизматидагилар ижарага бериш хизмати орқали автомобилни ким олганлигини аниқлади ва йигитга қўнғироқ қилишди. Оливье, ўз навбатида, машинани олиб кетишини айтди, аммо ваъдасининг устидан чиқмади. Кун ярмида сапёрлар гуруҳи автомобиль юкхонасини портлатишди.

Le Parisien нашрининг маълум қилишича, Оливье Париж жандармерияси билан судлашишга қарор қилган.

Top