Спорт | 09:29 / 17.09.2016
12001
1 дақиқада ўқилади

Чеченистонда футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтиши мумкин

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодировнинг баёнот беришича, республика 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини Кавказда ўтказиш имконияти учун курашиш ниятида. 

«Мутко бу масалада қатъий қарашда. Мен у билан бошидаёқ гаплашганман. Имконлар бор, ҳеч бўлмаса битта ўйинни Кавказда, хусусан Чеченистонда ўтказишлари учун курашамиз. Бунинг учун бизда барча шароитлар мавжуд», — дея Қодиров сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

ЖЧ-2018 ўйинлари 2018 йил 14 июнидан 15 июлигача Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Булар: Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Калининград, Волгоград, Екатеринбург, Самара, Сочи ва Ростов шаҳарларидир.


 

Мавзуга оид