19:49 / 25.09.2016
7268

«ПСЖ» Манчестердан 2 футболчини сафига қўшиб олмоқчи

«ПСЖ» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре ва «Манчестер Юнайтед» хавбеки Бастиан Швайнштайгерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Star хабар берган.

Парижликлар бу икки футболчини қишки трансферлар даричаси вақтида харид қилмоқчи. Раҳбарият уларнинг ҳар бири учун 1,5 миллион фунт стерлингдан маош таклиф қилмоқчи.

32 ёшли германиялик футболчи «қизил иблислар» жамоасига Жозе Моуриньо бош мураббий бўлиб келганидан кейин асосий таркибдан тушиб қолди ва мавсумда биронта ўйинда ҳам майдонга туширилмади.

33 ёшли Туре билан эса «шаҳарликлар» жамоасининг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўртасида муаммо юзага келди. Бунга футболчининг агенти Дмитрий Селюкнинг баёнотлари сабаб бўлган. Ивуарлик футболчи Чемпионлар лигасидаги учрашувдагина иштирок этди.

Манба: tribuna.uz

Top