Спорт | 11:46 / 09.10.2016
28818
1 дақиқада ўқилади

Америкалик жангчи Емельяненко билан бирга Чеченистон президенти ва унинг дўстларига қарши жанг қилмоқчи

Фото: sports.ru

Оғир вазн тоифасидаги америкалик жангчи Шейн Карвин Reddit-e сайтидаги постида Федор Емельяненкони кучларни бирлаштиришга ва Рамзан Қодиров ҳамда унинг дўстларига қарши жанг бошлашга чақирди. Фаолиятини якунлаган бу спортчи бундай жангда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

«Фёдор ва мен Чеченистон президенти ҳамда унинг дўстлари билан жанг қиламан. Мен ҳатто воқеа тафсилотларини, гап нима ҳақида эканини билмайман, лекин чеченлар раҳбарининг тарафдорлари Фёдорни кўп ҳақорат қилишибди, бунинг учун уларга жавоб қайтариш керак», – дея ёзган Карвин.

Бундан олдинроқ украиналик MMA жангчиси Емельяненконинг ёнини олиб, чеченистонликни жангга чорлагани ҳақида хабар берилганди.

Емельяненко Грознийда Қодировнинг туғилган куни муносабати билан вояга етмаган болалар ўртасида ташкил этилган жангларни танқид қилган эди. 

Бу эса Қодировнинг тарафдорларига ёқмади ва улар таниқли жангчини ҳақорат қила бошлашди.

Мавзуга оид