10:55 / 22.10.2016
7420

Россиянинг Ямалида Ми-8 вертолёти фалокатга учраши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Фото: RIA

21 октябрь кечки пайт Россиянинг Ямал яриморолида, Пуров туманида Ми-8 вертолёти фалокатга учради. Вертолёт билан алоқа узилгач, 22 октябрга ўтар кечаси уни қидириш бўйича операция бошланган. Операция давомида вертолёт қулаган жой аниқланган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Вертолёт қаттиқ қўнишни амалга ошириши оқибатида ундаги 22 кишидан 19 нафари ҳалок бўлган. 3 нафар омон қолганлар оғир аҳволда шифохонага етказилганлар.  

Ҳозирга келиб қидирув-қутқарув операцияси якун топган. "Воқеа жойида 19 киши жасади топилган. Вертолёт қулаган жойдан 3 киши шифохонага олиб кетилган", деб маълум қилинди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигида. 

Терговчилар авиафалокатнинг учта асосий сабабини кўриб чиқишмоқда: парвоз қоидалари бузилиши, техника ишламай қолиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари. 
 

Top