SpaceX бутун дунёни сониясига бир гигабайт тезликдаги интернет билан таъминламоқчи
SpaceX космик корпорацияси АҚШнинг алоқа бўйича Федерал комиссиясига интернет билан таъминлаш мақсадида тўрт минг йўлдошни чиқаришига доир ариза топширди.
Лойиҳага кўра, йўлдошлар паст орбитага (1150-1325 километр) Falcon Heavy ва Falcon 9 Full Trust ташувчи ракеталари ёрдамида чиқарилади. Falcon 9 Full Trust бир чиқишда 386 килограммли 50та қурилмани ташиб, 3,5 тонна юк захирасини қолдиришга имкон беради. 2020 йилга бориб, компания жами 144 марта Falcon 9 Full Trust ва 22 марта Falcon Heavy'ни ишга туширади.
Компаниянинг ғояси иш берса, бу Ер юзидаги ҳар бир инсонни сониясига бир гигабайт тезликдаги симсиз йўлдош интернетига кириш имкони билан таъминлайди. Қурилмалар сайёрамизнинг энг фаол ҳудудларида тарқатилиб, адаптив тармоқ тамойили асосида ишлайди.
Лойиҳанинг биринчи босқичига старт бериш 2017 йилга мўлжалланмоқда. Компания АҚШ ҳудудини қамраб олувчи 800 йўлдошни ишга туширади. Ҳар бир "парвоз" қиймати 10-20 миллион долларга баҳоланмоқда, космик инфратузилмани тўлиқ таъминлаш тахминан 10 миллиард долларни талаб қилади. Ҳар бир қурилманинг хизмат кўрсатиш муддати 5-7 йилни ташкил қилади, шундан сўнг у орбитадан чиқиб, атмосферада ёниб кетади.
Мавзуга оид
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
19:30 / 13.10.2024