22:42 / 06.12.2016
12601

Forbes талқини бўйича шу пайтгача энг кўп пул ишлаган спортчи номи айтилди

«Чикаго Буллз» ва «Вашингтон Уизардс» баскетбол жамоаларининг афсонавий ҳимоячиси Майкл Жордан Forbes журнали талқини бўйича тарихда энг юқори пул тўланган спортчи сифатида эътироф этилди. Жордан фаолияти давомида жами  1,7 млрд доллар пул ишлаган.

Жордандан кейинги ўринларда уч нафар гольфчи — Тайгер Вудс (1,65 млрд доллар), Арнольд Палмер (1,35 млрд доллар) ва Жек Никлаус (1,15 млрд доллар бормоқда). Бешталикка автопойгачи Михаэль Шумахер (1 млрд доллар) киритилган. Футболчи Лионель Месси рейтингдаги энг ёш спортчи бўлди: «Барселона»нинг 29 яшар ҳужумчиси 520 млн доллар билан 17-ўринда қайд этилган.

 

Top