Спорт | 00:46 / 09.12.2016
26604
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Бокс финалида Шаҳобиддин Зоировга ютқазган спортчи кумуш медалидан маҳрум қилинди

Фото: AFP

Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) россиялик боксчи Миша Алояннинг Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидаги кумуш медалидан маҳрум қилди.

Ҳалқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ) 52 кг.гача вазн тоифасида рингга кўтариладиган Алоянни 21 августда допинг назоратида қонидан тақиқланган модда топилганидан сўнг ишни кўриб чиқишга киришганди.

Арбитраж суди маълумотга кўра, унинг қонидан тақиқланган туаминогептан моддаси топилган.

Эслатиб ўтамиз, Алоян Рио-2016 финалида ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоировга қарши кечган жангда имкониятни бой бериб қўйган ва кумуш медал билан чекланишга мажбур бўлганди.

Мавзуга оид