Спорт | 23:15 / 28.11.2016
13557
2 дақиқада ўқилади

Гимнастика бўйича энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони ўз фаолиятини якунламоқда

Фото: © AFP

Риодаги олимпиадада кумуш медаль совриндори бўлган Яна Кудрявцева ўз фаолиятини якунлади. Унинг бу қарорга келишига оёқдаги жароҳат сабаб бўлди. 

Кудрявцеванинг фаолияти тўхтатилгани ҳақида Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси раҳбари Ирина Винер-Усманова хабар қилди. «Яна, ўз фаолиятига якун ясади. Сабаби, оёғининг шикастланиши соғлом оёқларига ҳам оғир асоратлар қолдирди. Энди уларни операция қилиш зарур. Яна шахсий ҳаёти билан машғул. У Германияда бўлганида, унга иккинчи операцияни амалга ошириш кераклигини айтишган ва шундан сўнг кетишга қарор қилган», — дейди Винер-Усманова.

Кудрявцева 2015 йил Штутгартдаги жаҳон чемпионати чоғида оёғидан жароҳат олган эди. Мазкур чемпионатдан сўнг у бир неча операцияларни бошдан ўтказди ва олти ой ўтгач, спортга қайтиш имконига эга бўлди. Гимнастикачи агарда Штутгартдаги чиқишни рад этганида, Рио олимпиадасини ўтказиб юбориши мумкинлигини тан олди. 

«Штутгартда барча дастурни амалга оширганимдан афсусланмайман. Акс ҳолда, ўйлашимча, терма жамоага қўшилмас эдим ва Олимпиада ўйинларига ҳам ҳозир бошқа қизлари тайёргарлик кўришаётган бўларди», — деган эди Кудрявцева 2016 йил мартда «Спорт-Экспресс»га берган интервьюсида. 

Рио олимпиадасида россиялик гимнастика устаси кумуш медални қўлга киритади. 

Кудрявцева тарихда илк бор 15 ёшида мутлақ жаҳон чемпионига айланган гимнастикачидир. Аввалги рекорд россиялик Алина Кабаева ва Елена Карпухинага тегишли бўлиб, иккиси ҳам бу мақомга 16 ёшида эришган эди.

Ўз фаолияти давомида Кудрявцева 16 карра жаҳон чемпионига айланган, шунингдек, 11 марта Европа чемпиони номига сазовор бўлган.

Мавзуга оид