Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: Европа Қримни Украина ҳудуди деб тан олди
Украина президенти Пётр Порошенко Амстердам судининг скиф олтин осори-атиқаларини Киевга топшириш юзасидан чиқарган қарор борасида ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, бу Қримнинг Украина ҳудуди дея тан олинишидир. Порошенко бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзган.
«Амстердам округ судининг қарори нафақат скиф олтинлари Украинага тегишли эканини англатади. Қрим ҳам бизники, нуқта. Бу Европа давлати судининг қарори», — дея баёнот берган Порошенко.
Амстердам округ суди мажлисида, скиф олтинлари Украинага тегишли экани ва шу сабабли Киевга қайтарилиши зарурлиги ҳақида қарор чиқарилган эди. Ўз навбатида, Қрим бу тарихий-маданий ёдгорликлар учун курашни давом эттириш ниятида.
Мавзуга оид
11:55
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
16:10 / 13.03.2026
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
12:27 / 13.03.2026