17:23 / 22.12.2016
6142

Туркиялик 16 ҳарбий Суриянинг Ал-Боб шаҳридаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлди

"Фрот қалқони" ҳарбий амалиёти доирасида Суриянинг Ал-Боб шаҳрига кирган Туркия армияси 16 киши йўқотди. Шунингдек, 33 нафар туркиялик ҳарбий жароҳатланган. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълумотида келтирилган.

Ал-Бобни ИШИДдан озод этиш учун ҳужум бошланганида туркияликлар 4 йўқотиш бўлгани ва 11 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.

Туркия армияси 24 август куни Сурия шимолида ИШИДга қарши "Фрот қалқони" номи остида ҳарбий ҳаракатлар бошлаганди. Туркияликлар Сурия мухолифати ҳамкорлигида ҳаракатланиб, чегарадаги Жараблус шаҳрини эгаллади ва Ал-Бобни қўлга киритиш учун юриш бошлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған операциядан мақсад Сурия шимолида қочқинлар учун 5 минг квадрат километр майдонда хавфсиз ҳудуд яратиш эканини маълум қилган.

Top