08:26 / 07.01.2017
27825

Ҳафтасига миллион доллар! Хитой яна бир ёш юлдузга таклиф билан чиқди

«Тоттенҳэм» жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли Хитой клублари эътиборида турибди. У хитойликлар таклифини танласа, жуда катта маошга эга бўлади.

ESPN маълумотига кўра, Хитойдаги номи айтилмаган жамоалардан бири Аллига ҳафтасига 809 323 фунт тўлашга тайёр. Бу эса 1 миллион доллар дегани.

20 ёшли Деле Алли жорий мавсумда «Тоттенҳэм»нинг 25 учрашувида майдонга тушди ва 11 гол уриб, 4та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Top