18:38 / 09.01.2017
9890

Давлат туризм қўмитаси раиси Корея Республикаси элчиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитасида қўмита раиси Анвар Шараповнинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ва маслаҳатчи-элчи Цой Чжон-Хо билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Корея томонига бой тарихий ва маданий мерос, республикада туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган ислоҳотлар, ҳукумат томонидан туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, қўмита раҳбарияти мамлакатдаги ижобий инвестиция муҳитига алоҳида эътибор қаратди ва кореялик инвесторларни янги туристик инфратузилмаларни қуриш ва амалдаги объектларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга жалб қилишни таклиф қилди.

Томонлар икки мамлакат туристик саноати ишчи доиралари ва туристик маъмуриятлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ҳар икки давлатда ўтказилувчи йирик туристик тадбирларда соҳа вакилларининг иштирокини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.

Ўзбекистон томони 2017 йилнинг апрелида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро ўзбек туристик кўргазмаси ишида қатнашиш учун Корея Республикаси туристик саноати вакилларига таклифнома берди. 

Томонлар учрашув якунига кўра, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида соҳага оид шериклик муносабатларини кучайтириш борасида а

Top