Саудиялик шаҳзода йўловчи самолётига 80та лочин учун авиачипта харид қилди
Reddit ижтимоий тармоғининг lensoo тахаллуси остидаги фойдаланувчиси оддий йўловчи самолёти салонида саёҳатга чиққан лочинлар тасвирланган фотосуратни тақдим этди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда.
Сурат самолёт экипажи қўмондони томонидан олинган. Пост муаллифининг таъкидлашича, 80та овчи қушга авиачипталар саудиялик шаҳзода томонидан харид қилинган.
Лочинлар ўрта қатордаги аксарият ўриндиқларни эгаллаган. Улар ўзини ноқулай ҳис этмаслиги мақсадида кўзлари ёпиб қўйилди.
Reddit бошқа фойдаланувчилари эса бу Яқин Шарқдаги рейсларда кўп бора кузатиладиган ҳолат эканини айтишган. Масалан, Қатарнинг Quatar Airways авиакомпанияси йўловчиларни иқтисоди-синфдаги салонга олтита лочинни олишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Мавзуга оид
10:50 / 22.08.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Саудияга экспорти кўпайтирилади
14:38 / 25.05.2024
Оролбўйида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистони ёрдами жалб этилади
08:59 / 14.12.2023
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Саудия бозорига экспорти кенгаяди
08:50 / 31.08.2023