19:51 / 07.02.2017
9331

Тошкентдан Лаҳорга парвозлар қачондан йўлга қўйилиши маълум қилинди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий акциядорлик компанияси 2017 йилнинг апрель ойида Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига рейсни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта, чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Рейслар 5 апрелдан бошланади:
- HY 463 Тошкент-Лаҳор, чоршанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти соат 10:30, Лаҳорга қўниш вақти соат 12:50.
- HY 464 Лаҳор-Тошкент, чоршанба кунлари, Лаҳордан учиш вақти соат 23:55, Тошкентга қўниш вақти пайшанба куни соат 02:25.
- HY 461 Тошкент-Лаҳор, пайшанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти соат 22:40, Лаҳорга қўниш вақти жума куни соат 01:00.
- HY 462 Лаҳор-Тошкент, пайшанба кунлари, Лаҳордан учиш вақти соат 10:15, Тошкентга қўниш вақти соат 12:45.

Барча манзилларда учиб кетиш ва келиш вақти маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

Авиачипталарни "Онлайн бронлаш" бўлимида онлайн бронлаш ва сотиб олиш, шунингдек, барча сотиш шохобчаларидан харид қилиш мумкин. (телефон: 140-02-00).

Бундан ташқари, Ҳиндистонга ва Хитойга янги йўналишларни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

2020 йилда пойтахт аэропортининг «Тошкент-4» янги йўловчи терминали фойдаланишга топширилиши керак. Бўлғуси терминал жойлашадиган ҳудуддан 540 та уйда истиқомат қилувчи 1400 га яқин оила бошқа жойга кўчирилади. Уларнинг ҳар бирига хонадон ёки ер майдони берилади.

Маълумот учун, Тошкент — Лаҳор йўналишидаги парвозлар 2014 йилда тўхтатилган эди. Бу Покистонни Марказий Осиё билан боғлаб турувчи ягона тўғридан-тўғри рейс эди. Бу рейснинг тўхтатилишига икки мамлакат орасидаги виза билан боғлиқ чекловлар туфайли йўловчилар сони қисқаргани сабаб бўлганди.

Top