Спорт | 18:48 / 22.02.2017
4896
2 дақиқада ўқилади

Охирги 8 пенальтидан 6тасини қайтарган Кабальеро Фалькаонинг зарбасини қандай қайтарганини айтди

«Манчестер Сити» жамоаси дарвозабони Вилли Кабальеро ЕЧЛ нимчорак финалида «Монако»га қарши кечган ва 5:3 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен биринчи гол урилган вазиятда хато қилдим, шундан кейин биз қийин аҳволга тушдик, аммо таслим бўлмадик, кучимизни кўрсатдик, ҳа яна икки гол ўтказдик, аммо якунда ғалабага эришдик.

Ўйин ақлдан оздирар даражада кечди. Ютганимиз яхши бўлди, аммо биз бу ажойиб жамоага қарши яна ўйнашимиз керак. Ҳозир бу ғалабадан завқ олишимиз керак, аммо кураш ҳали якунланмади. Асосийси кейинги ўйингача руҳий жиҳатдан тайёр бўлишдир.

Пенальтими? Яхши ҳамки, мен айнан шу томонга сакрадим. Биз Фалькао ва «Монако»нинг бошқа футболчилари 11 метрли жарима зарбасини қандай ижро этишини диққат билан ўргангандик», – дея Кабальеронинг сўзларини келтирган BT Sport.

Қайд этиш керакки, ушбу дарвозабон ўз дарвозасига белгиланган охирги 8та пенальтидан 6тасини бартараф этган.

Мавзуга оид