13:48 / 24.02.2017
11412

Хотиннинг ёмони эр қаритар: Де Ниро рафиқаси туфайли сифатсиз фильмларда суратга тушмоқда

Таниқли ҳолливудлик актёр, иккита “Оскар” мукофоти соҳиби Роберт Де Ниро жуда ҳам сифатсиз фильмларда суратга тушишга мажбур бўлмоқда. У буни рафиқаси Грейс Ҳайтауэрнинг жуда ҳам катта сарф-харажатлари сабаб амалга оширмоқда. Кино юлдузининг ҳаётидаги муаммолар ҳақида New York Post нашри хабар берди.

Де Ниро ва Ҳайтауэр оиласидаги молиявий муаммолар беш йил муқаддам очилган Grace Hightower & Coffees of Rwanda қаҳвахоналар тармоғи сабаб келиб чиққан. Бироқ бизнес у қадар омадли бўлмади ҳамда аста-секин инқирозга юз тутмоқда ва актёрнинг кўп миқдорда пул сарфлашига сабабчи бўлмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, яқинда Де Ниро Манхэттендаги барлардан бирида рафиқасига баланд овозда: “Сен ҳамма пулларимни ишлатмаганингда, ёмон фильмларда суратга тушишга мажбур бўлмасдим!”, дея бақирган.

Маълумот учун, Роберт Де Ниро сўнгги йилларда тушган картиналари туфайли жиддий танқид остига олинмоқда. Масалан, охирги “Енгил табиатли бобо” фильми туфайли актёр йилнинг энг ёмон картинасига топширилувчи антимукофот – “Олтин малина”га номзодлар рўйхатига киритилди.

Top