08:32 / 13.06.2018
18398

Трамп актёр Роберт Де Ниронинг ҳақоратига жавоб қайтарди

Фото: consequenceofsound

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик актёр Роберт Де Ниронинг унга нисбатан айтган қўпол сўзларига изоҳ берди. Трампнинг айтишича, актёрнинг фильмларга тушиш вақтида боксчилардан олган зарбалар сабабли мияси чайқалиб қолган.

Де Ниро 10 июнда “Тони” театрал мукофоти топширилиши маросимида Трамп ҳақида қўпол сўзлар айтган. “Айтмоқчи бўлган биринчи нарсам, Трампни жин урсин”, деб айтган актёр саҳнадан туриб. Унинг бу сўзлари йиғилганлар томонидан жўшқин олқишланган, кўпчилик ўз ўрнидан турган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳам актёрнинг сўзларини фаол муҳокама қилишга тушиб кетишган. 

“Роберт Де Ниро, ақлий коэффициенти паст бўлган одам, фильмларда ҳақиқий боксчилардан бошига жуда кўп зарба еган. Мен уни кеча кўрдим ва унда мия чайқалиши бор, деб ҳақиқатда ишонаман. Фикримча, у ҳозир иқтисодиёт энг яхши ҳолатдалигини, бандлик максимал даражадалигини, кўплаб компаниялар давлатимизга яна маблағлар киритаётганини тушунмайди. Уйғон, мияси чайқалган!”, деб ёзган Трамп твиттерда

Top