Жамият | 14:38 / 16.05.2017
25713
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида босқинчилар ушланди (Фото)

Шайхонтоҳур туманида босқинчилар ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2017 йил 15 апрель соат 02.00 ларда, номаълум шахслар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчаси 106-уйнинг олдида, ўзганинг мулкини ҳужум қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган 1984 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи “Дилдора” исмли шахс ва унинг жияни, 1992 йилда туғилган Миробод туманида яшовчи “Шахноза”ларни йўлини тўсиб, “Дилдора”нинг бўйнида бўлган тилла занжирини юлиб олиш учун ҳужум қилиб, пичоқ билан қўрқитишган. 

Тилла занжирни юлиб ололмагач, унинг елкасидаги нархи 150.000 сўм бўлган кўк рангли, ичида нархи 4.400.000 сўмлик “Айфон 6S” русумли телефон аппарати бўлган аёллар сумкасини юлиб олиб, буюмларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, жабрланувчига жами 4.550.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни 1983 йилда Россия Федерациясида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Латипов Алексей Фанилевич ва унинг шериги 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Муртазин Марат Андреевичлар Алексей Латиповнинг бошқарувида бўлган қизил рангли ВАЗ-2101 русумли, давлат рақами 01 Х 056 YA бўлган автоуловида содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олиндилар.

Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳар ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур гумондор шахслардан жабр кўрган фуқаролар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг “102” хизматига қўнғироқ қилишлари сўралган. 

Мавзуга оид