Жамият | 08:16 / 20.06.2024
8387
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Matiz йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди
2005 йилда туғилган ҳайдовчи Ибн Сино кўчасида машина рул бошқарувини йўқотган. У шифохонага олиб кетилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино кўчаси “Қувват” кафеси қаршисида 19 июн куни соат 16:30 ларда Matiz йўл ўртасидаги бетон устун билан тўқнашди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган Р.Ж. автомашинани бошқариб келаётиб, рул бошқарувини йўқотган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.