Жамият | 11:31 / 19.05.2017
10972
1 дақиқада ўқилади

Бекободда ўғирлик содир этган 32 ёшли аёл ушланди

Халқимизда азалдан ҳалоллик эъзозланиб келинган. Аммо эгри йўлдан юриб, белни оғритмасдан, жонини куйдирмасдан осон пул топишни излаётганлар ҳам учраб турибди. Ачинарлиси, улар орасида аёллар ҳам бор.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Бекобод туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Алия Рухшодова (исмлари ўзгартирилган) шу туманда яшовчи 1983 йилда туғилган Содиқ Маҳмудовнинг дала ҳовлисидан ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб умумий нархи 2.245.000 сўм бўлган уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетади. 

Ички ишлар органлари ходимларининг олиб борган тезкор чора-тадбирлари натижасида Алия Рухшодова ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид