21:31 / 22.05.2017
42595

Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими

20 май куни “Golden House” компанияси пойтахтнинг марказида қад ростлаган янги “Новомосковская” турар-жой мажмуининг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Айтиш жоизки, бу кеча ўзининг ноодатийлиги, ёрқин лаҳзаларга бойлиги билан меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қандай қилиб дейсизми? Бу саволга жавобни маросимдан тайёрланган эксклюзив фоторепортаж орқали билиб оласиз.

“Новомосковская” ҳақида

“Новомосковская” - бу Тошкентдаги энг йирик қурилиш компаниясининг ноёб лойиҳаси. Кенг йўлаклар, бетакрор дизайн ва ажойиб боғ манзараси – буларнинг бари турар-жой мажмуини шаҳардаги энг гўзал масканга айлантиради.

 

Тантанали очилиш маросими

Кенг миқёсда ўтказилган очилиш маросими меҳмонлари карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Кечани “Golden House” компаниясининг раҳбари Шуҳрат Шамсуддинов очиб берди:

“Бизнинг ҳозирги кундаги энг катта лойиҳамизнинг очилиш маросимига ташриф буюрганингиз учун ташаккур. Биз бу иморатни одатдагидек қурилиш биноси эмас, балки кўплаб оилаларга шинам уй бўлиши учун жуда ҳам узоқ вақт, қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, натижа сизларни қониқтирди».

Компания раҳбари «Новомосковская» турар-жой биносининг қурилиш лойиҳаси муаллифи билан қизил боғичларни кесиш маросимини ҳам ўтказишди. Шунингдек, компаниянинг фаол ходимларини тақдирлаш кечаси ҳам бўлиб ўтди. 

 “Di Live” гуруҳининг жонли ижродаги тароналари эса кеча меҳмонларига унутилмас онларни ҳадя этди.

 

Болалар учун чинакам байрам

Очилиш маросимида болажонлар учун севимли эртак қаҳрамонлари махсус байрам шарларини улашишди. Аквагримм усталари эса болаларга ажойиб суратлар чизишди. 

Кеча мемонлари Gorchitsa, Чайкоф ҳамда La Cantine ресторанлари томонидан тайёрланган мазали егулик ва ичимликлардан ҳам баҳраманд бўлишди. Эслатиб ўтамиз, айнан шу ресторанлар эндиликда “Новомосковская” турар-жой мажмуида фаолият олиб боради. 

“Новомосковская”да сиз уйдан ташқарига чиқмаган ҳолда вақтингизни чоғ ўтказишингиз мумкин. Сабаби, мажмуа ичида Makro супермаркети, Befit фитнес-маркази, Garderobe кийимлар дўкони, Evropa Exclusive пойабзаллар макони ҳам мавжуд.

Очилиш маросимида компания ўзининг фаолиятига доир тақдимотларни ҳам намойиш этди. 

Golden House Ўзбекистонда илк бор архитектура ва қурилиш йўналишида чоп этиладиган журнал – Archikultura тақдимотини ҳам ўтказди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top