12:00 / 07.06.2023
8287
Реклама

Golden House компаниясидан «Гуллар куни» экологик акцияси

Фото: Golden House

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб «Гуллар куни» экологик акцияси ўтказилди.

Мазкур тадбир Golden House компанияси томонидан пойтахтнинг Олмазор тумани Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Bahor Gullari боғ марказининг мутахассислари ва ландшафт дизайнерлари маслаҳатчи сифатида жалб этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади, бевосита Жомий айланасидаги атроф ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришдан иборат эди.

Golden House компанияси ходимлари, Олмазор тумани Ободонлаштириш бошқармаси, Bahor Gullari боғ маркази мутахассислари ушбу тадбирда фаол иштирок этдилар.

Экоакцияни ўтказиш жойлашуви бежизга танланмаган эди. Бевосита яқин ҳудудда Golden House компаниясининг Assalom Jomiy янги экомавзеси жойлашган бўлиб, у жаҳон экологик стандартларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ва лойиҳалаштирилган биринчи лойиҳа саналади. Эко-девелопмент эса, компаниянинг яқин истиқболдаги стратегияси билан белгиланган бўлиб, унинг доирасида барча янги лойиҳалар экостандартлар ва маҳсулот сифатига қўйиладиган юқори талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Assalom Jomiy бу – табиат билан уйғунликдаги юқори сифат даражасидаги шаҳар ҳаётига янгича нигоҳ. У Олмазор туманидаги собиқ Агрегат заводи ҳудудида бунёд этилмоқда. Лойиҳанинг собиқ саноат корхонаси ўрнида амалга оширилиши — Golden House компанияси стратегиясининг бир қисми бўлиб, у ҳудудни қуршаб турган табиатга зарар етказмасдан, ташландиқ ҳудудларга янги, янада қулай ҳаёт бахш этиб, янги мавзелар барпо этиш имконини тақдим этади.

 «Туманни, шаҳарни кўкаламзорлаштириш — барқарорликни таъминлашнинг муҳим вазифаси бўлиб, унда истиқомат қиладиган аҳолига ҳозир ва келажакда ёш авлодлар учун наф келтиради. Дарахтлар ҳавони тозалайди, ифлосланишни камайтиради, шаҳарлар шароитларида жарима об-ҳавони меъёрга келтиради», – деди Олмазор туман ободонлаштириш бошқармаси, кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими бошлиғи Файзуллаев Саъдулла.

Bahor Gullariʼнинг ландшафт дизайнери Нодира Шакарованинг сўзларига қараганда: «Ушбу олийжаноб акция атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилаш, тоза ҳавони шакллантириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатади».

Golden House вакилларининг фикрича, ушбу тадбир бизнинг яшаш жойларимизга ғамхўрлик қилиш ва экологик ҳамда барқарор келажакни яратиш йўлида янги кўчатларни экишни давом эттириш муҳимлиги ижобий рағбат бўлиб хизмат қилади.

Акция доирасида ҳудудга кўчатлар, буталар ва бир йиллик гуллар ҳамда ўсимликлар экилди.

Компаниянинг бу каби ташаббуси — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кенг қамровли ҳаракатларнинг дебочаси саналади. Golden House компанияси келажак авлодлар олдидаги масъулиятини тўлиқ ҳис қилган ҳолда, келгусида кенг жамоатчилик ва ушбу масалалар бўйича мутахассисларни жалб этиб, экологияга ғамхўрлик қилиш, одамлар ҳаёти учун қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, атроф-муҳитга зарарли таъсирларни камайтиришга қаратилган бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказишни режалаштирмоқда

Реклама

Top