17:51 / 06.06.2017
85791

Жасурбек Иброҳимов иши бўйича тергов давом этаётган вақтда коллеж директори ишдан кетди

Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олинди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар тарқатди.

Лутфи Юсупова таълим даргоҳида 33 йилдан бери фаолият юритиб келган бўлиб, охирги 10 йилдан буён коллежга раҳбарлик қилиб келаётганди. Кеча, 5 июнь Лутфи Юсуповадан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган.

Эслатиб ўтамиз, бир ойча муқаддам П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг 1999 йилда туғилган, 17 ёшли талабаси Жасур Ибрагимов ўз курсдошлари томонидан калтакланган. У ўзига етказилган жароҳатлар ва ўтказилган мураккаб операцияларга дош бермасдан 1 июнь куни оламдан ўтди. 

Аввалроқ, Жасур Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев томонидан шахсан назоратга олингани ҳақида хабар бергандик. 

Top