Фан-техника | 09:33 / 25.06.2017
19793
1 дақиқада ўқилади

Google'да бўш иш ўринларини излаш функцияси ишга тушди

Google компанияси қидирув сатрига керакли вакансия номини ёзиб, бўш иш ўринларини аниқлаш функциясини жорий қилди. Сўров берилгандан сўнг қидирув хизмати LinkedIn, Facebook, Monster, CareerBuilder, WayUp ва DirectEmployers каби таниқли майдонлардан фойдаланувчи учун иш излашга тушади. 

Янги сервис ҳозирча фақат АҚШ ҳудудида ишламоқда, бироқ Google ходимлари қидирув кўламини кенгайтиришни режалаштиришган. Шунингдек корпорацияда қидирув хизмати рекрутинг агентликлари билан рақобатга киришмоқчи эмаслиги, аксинча иш берувчиларга қидирув хизматида тўғридан тўғри вакансияларни таклиф қилишга имкон яратаётгани таъкидланган. 

Вакансиялар қидирув хизматига эълон бериш санасига қараб қўшиб борилади, тизим туркумлар, бандлик тури ва мутахассисликлар бўйича фильтрлар билан ишлайди.

Мавзуга оид