22:15 / 07.07.2017
30956

Путин Трамп билан учрашувда нималар ҳақида гаплашганини айтди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан учрашувида қандай мавзуларни муҳокама қилгани ҳақида гапирди. Унинг сўзлари «Интерфакс» томонидан келтирилди.

Маълум қилинишича, сиёсатчилар Украинадаги вазиятни, Сурия инқирозини, терроризм ва кибержиноятчиликка қарши курашиш масалалари, шунингдек, киберхавфсизлик мавзусини гаплашишган.

«Мен Қўшма штатлар президенти билан жуда узоқ вақт давомида мулоқот қилдим. Кўплаб саволлар тўпланиб қолганди - биз Украина, Сурия, ва бошқа кўплаб муаммоларни, икки томонлама масалаларни гаплашдик. Биз яна терроризмом, киберхавфсизлик соҳаларига қайтдик. Мен ўзим ва унинг номидан сизлардан узр сўрайман», — деган Путин.

Путин ва Трамп учрашуви 2 соату 20 дақиқа давом этди ва бу режадагидан анча кўп эди.

Трамп ва Путин Сурия масаласи бўйича келишувга эришди

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top