Спорт | 09:08 / 22.07.2017
11240
1 дақиқада ўқилади
Парагвайлик футболчи вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилгани учун 20 йилга қамалиши мумкин
Мексиканинг «Ягуарес Чьяпас» клуби ярим ҳимоячиси Хонатан Фабброга вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилиш бўйича айбловлар қўйилди, деб хабар бермоқда Infobae.
Infobae нашрининг хабар қилишича, 35 ёшли футболчида 11 ёшли қиз билан 5 йил давомида жинсий алоқалар бўлган. Илк бор эса бундай ҳолат, қизча 6 ёшда бўлганида рўй бергани хабар қилинмоқда.
Ҳодиса қизнинг катта акаси туфайли ошкор бўлди. У синглисининг ёзишмаларини кўриб қолиб, бу борада тушунтириш беришни сўраган.
Қизча барчасини тан олган, шундан сўнг унинг онаси полицияга ариза ёзди. Таъкидланишича, Фаббро 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:36 / 01.05.2023
Парагвайда ҳукмрон партия номзоди президент этиб сайланди
23:47 / 24.09.2021
АҚШ самолётига осилиб ҳалок бўлган афғон футболчисининг оиласи унинг ўлимида америкалик ҳарбийларни айблади
19:11 / 25.12.2020
Собиқ тўпурар дарвозабон Чилаверт Парагвай президентлигига номзод бўлди
21:03 / 13.12.2020