21:10 / 06.08.2017
10595

Россия Федерал ғазначилиги делегацияси Ўзбекистонда бўлди

9-21 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Федерал Ғазначилик бошлиғи ўринбосари С.Э. Прокофьев бошчилигида Федерал Ғазначилик делегацияси билан учрашув ташкил этилди. 

Россия делеациясининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг апрелида Россия Федерациясига ташрифи давомида Москва шаҳрида имзоланган Россия Федерал Ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида техник ҳамкорлик Меморандуми доирасида ташкил этилди. 

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ўтказилди, томонлар икки томонлама муҳим алоқалар ва кейинги ривожлантиришга доир муҳим масалаларни батафсил муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро стандартлар ва юқори технологияларни жорий қилиш бўйича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳамда Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги томонидан презентациялар ташкил этилди.

Федерал Ғазначилик делегацияси (Россия Федерацияси) Самарқанд вилояти Ғазначилик бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишди ва уларга бюджет ташкилотларининг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва тўловларини амалга ошириш жараёнлари жонли тарзда кўрсатиб берилди.

Учрашув якунлари бўйича Россия Федерал Ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Top