21:05 / 07.08.2017
46764

Видео: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Германияга жўнаб кетди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида 9 та олтин медални қўлга киритган, якунда иштирокчи боксчиларининг барча — 10 нафари Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Ўзбекистон терма жамоаси 6 август оқшомида Германияга жўнаб кетди.

25 август куни Гамбург шаҳрида Жаҳон чемпионати старт олади. Олдиндаги 18 кун давомида ўзбекистонлик боксчилар Германиянинг ўзида мундиалга тайёргарлик кўради.

Бокс федерацияси фақатгина йўлланмани қўлга киритган 10 боксчи эмас, балки уларга ўринбосар бўлиши кутилаётган захира боксчиларига ҳам Германияга ташриф буюриш имкониятини яратиб берган. Асосий таркиб вакиллари спарринг рақиблар билан тайёрланади.

Ўзбекистон термаси
1. Ҳасанбой Дўстматов (1993 й)
2. Жасур Латипов (1991 й)
3. Мурод Аҳмадалиев (1994 й)
4. Элнур Абдураимов (1994 й)
5. Иқбол Холдоров (1997 й)
6. Шаҳрам Ғиёсов (1993 й)
7. Исроил Мадримов (1995 й)
8. Бектемир Мелиқўзиев ( 1996 й)
9. Санжар Турсунов (1998 й)
10. Баҳодир Жалолов (1994 й)

Спарринг рақиблар:
11. Мироншоҳ Ибрагимов (1996 й)
12. Аброржон Қодиров (1995 й)
13. Абдулҳай Шораҳматов (1996 й)
14. Шербек Раҳматуллаев (1996 й)
15. Алиёр Норалиев (1995 й)
16. Бобо-Усмон Ботуров (1994 й)
17. Маҳмуд Ғойипов (1996 й)
18. Мадиёр Саидраҳимов (1997 й)
19. Мирзобек Ҳасанов (1993 й)
20. Рустам Исмоилов (1993 й).

Top