10:49 / 26.08.2017
6760

Виктор Маҳмудов Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашди, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув режалаштирилмоқда

Фото: inform.kz

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қозоғистон мудофаа вазирининг Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Inform.kz мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Қозоғистон мудофаа маҳкамаси раҳбари генерал-полковник Сакен Жасузоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишган. Қайд этилишича, жорий йилда икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувнинг имзоланиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг июль ойида Виктор Маҳмудов Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби билан учрашганди.

Top