Иқтисодиёт | 20:30 / 06.09.2017
198441
1 дақиқада ўқилади
Расмий курс илк марта пасайди
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин конвертация амалиёти жорий этилгач, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий қиймати биринчи марта пасайиши кузатилмоқда.
Валюта биржасидаги бугунги савдоларда 1 АҚШ долларининг курси 14 сўмга пасайиб, 8096 сўмни ташкил этди. 5 сентябрь куни кечқурун бир доллар 8110 сўмга тенг эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Марказий банк ҳар ҳафтада расмий курсни белгилар, ҳар ҳафтада долларнинг расмий курси бир маромда (30 сўм атрофида) ўсиб борарди.
Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади
Мавзуга оид
16:12 / 23.12.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
09:49 / 17.12.2024
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар
16:38 / 14.12.2024
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 890 сўмдан ошди
19:16 / 12.12.2024