"ПСЖ" Каванига пенальтини тепиш ҳуқуқини Неймарга бериши учун катта пул таклиф қилди
"ПСЖ" президенти Нассир Ал-Ҳалайфий клуб ҳужумчиси Эдинсон Каванига жамоада пенальти бажариш ҳуқуқини Неймарга бериши учун 1 млн евро миқдорида қўшимча бонус таклиф қилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда. Кавани бу таклифни рад этган ва унга пуллар керакмаслигини ҳамда у жамоанинг пенальтиларни бажарувчи асосий футболчиси бўлишга ҳақлироқ эканини исботлашини айтган.
Манба маълумотларига кўра, Ал-Ҳалайфий шунингдек Неймар олдига ўз маслаҳатчиларини жўнатган. Улар Кавани билан музокаралар муваффақиятсиз якунланса, бразилияликни пенальтичи бўлиш ролидан воз кечишга кўндиришлари керак эди. Бироқ Неймар унга келтирилган омилларни тушунмай, бу суҳбатдан норози бўлиб қолган.
Франция чемпионатининг 6-тури доирасидаги "ПСЖ" — "Лион" учрашуви давомида Кавани ва Неймар улардан қайси бири пенальти ва жарима зарбаларини амалга оширишга ҳақлироқ эканлиги борасида бир неча марта баҳс чиққан. Европа матбуотида ўйиндан кейин футболчилар ечиниш хонасида икки футболчи ўртасида муштлашувга айланиб кетишига сал қолган низо чиққани маълум қилинган. Бундан ташқари, Неймар "ПСЖ" раҳбариятидан Каванининг сотиб юборилишини сўраган.
Мавзуга оид
23:59 / 29.07.2023
Кавани – «Бока Хуниорс» футболчиси
12:53 / 06.10.2020
«МЮ», «Арсенал» ва «Бавария» фаол, «Барселона» янги футболчи олмади. Сўнгги кундаги асосий трансферлар
15:45 / 05.10.2020
Европада трансферларнинг сўнгги куни. Ким қаерга ўтиши кутилмоқда?
17:10 / 04.10.2020