11:10 / 06.10.2017
8791

Аргентина мартдан буён гол ура олмаяпти

Аргентина 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида Перу дарвозасини ишғол эта олмади (0:0).

Хорхе Сампаоли шогирдлари турнирнинг 4 ўйинида гол ура олмаяпти, улар бу ўйинларда йўллаган 73 зарбанинг биронтаси голга айланмаган (21та зарба – дарвозага аниқ борганди). Олдинги турда Венесуэла билан ўйинда (1:1) рақиблар футболчиси автогол муаллифи бўлганди.

Аргентина охирги марта 25 март куни Чили дарвозасини ишғол қилганди, ўшанда Лионель Месси жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирганди.

Кейин Аргентина Боливия билан ўйинда ютқазди (0:2), Уругвай билан дуранг ўйнади (0:0).

Top