22:46 / 06.11.2017
38783

Энг ажойиб ва ҳамёнбоп хусусий курортлар ўнлиги

Бир марта бўлса-да кимсасиз орол эгаси бўлишни орзу қилган бўлсангиз, сиз ёлғиз эмассиз. Маълум бўлишича, ҳатто атиги 307 доллар эвазига ҳам бутун бир тропик ҳудудни ижарага олиш мумкин. HomeToGo туристик портали сайтнинг қидирув тизими орқали банд қилиш мумкин бўлган энг яхши 10 хусусий оролни танлаб, улар ҳақида маълумот берди. Уларнинг аксарияти икки ўринли люкс номердан қиммат эмас.

 

Colleton River Plantation, АҚШ — 307 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Хусусий орол плантацияси Хи­л­тон-Хед курорти яқинида жойлашган - бироқ бу ерда йирик сайёҳлар оқими йўқ. Бу Жанубий Каролинанинг экзотик бурчакларини тадқиқ қилиш ва ўзингизни 60 гектар ёввойи табиат майдонининг эгасидек ҳис қилиш учун ажойиб имкониятдир.

 

Bird Island, Белиз — 435 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Ушбу гўзал маскан хилма-хил денгиз фаунаси, шаффоф сувлари ва барқарор қуёшли об-ҳавоси билан машҳур маржон рифлар орасида жойлашган.

 

Area 51, Шип-Ченнел-Кей, Багама — 450 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Шип-Чендаги шахсий оролда жойлашган қулай коттеж — Кариб қуёши нурлари остида ҳордиқ чиқариш учун мукаммал жой. Оролда доимо хизмат кўрсатувчи персонал мавжуд, шундай экан, меҳмонлар тўлиқ кўнгил ёзиши ва вақтинчалик ишларини унутиши мумкин.

 

Private Island Rental, Нью-Йорк штати — 604 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

АҚШ ҳудудидаги улкан архипелаг таркибидаги бу оролча Те-Айлс кўлида жойлашган бўлиб, у ўзининг илиқ суви билан машҳур. Меҳмонлар чўмилиб бўлгач, терассага қулайроқ жойлашиб, кўлнинг гўзал манзарасидан завқ олишлари мумкин.

 

Prospect Point House, Багама — 720 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Багама ороллари архипелаги участкасидаги Биг Фармерс Кейда жойлашган бу орол бутун дунёдан яшириниш учун энг яхши жойдир. Меҳмонлар учун турли кўнгилочар машғулотлар кўзда тутилган - виндсерфингдан то ёввойи ҳайвонлар билан ёнма-ён чўмилишгача.

 

Ipil Waterfront, Филиппин — 801 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Бу экзотик орол 1780 оролдан ташкил топган филиппин архипелаги - Палаван "юраги"да жойлашган. Оппоқ қумли соҳилда уч ётоқхонали вилла жойлашган бўлиб, бу ерда меҳмонлар мазза қилиб дам олишлари ва оҳактош қояларнинг ажойиб манзарасидан баҳра олишлари мумкин.

 

East Sister Rock Island, Флорида — 1613 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Ушбу тропик орол Флорида-Кис архипелаги таркибига киради, қитъадан унгача мотор қайиқда тезгина етиб олиш мумкин. Умуман олганда, вертолётда ҳаракатланиш ҳам мумкин - бу ерда шахсий қўниш майдони мавжуд.

 

Exclusive Private Island Custom, Белиз — 1643 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

14 кишилик ёлғиз орол-курорт ижараси нархига қайиқ, шахсий ҳайдовчи ва бутун бир персонал штати, шу билан бирга, сув спорти ускунаси ҳам киради. Бонус: бу ердан Майя тоғи манзараси ғоятда ажойиб кўринади.

 

Cherry Island, Канада — 2466 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Бир неча миллион долларлик коттеж Онтариодаги Мускок кўллари орасидаги 1,5 гектар хусусий оролда жойлашган. Меҳмонлар кўл бўйлаб қайиқда сузишлари ёки соҳил бўйида гулхан атрофида ўтириб, завқ олишлари мумкин.

 

Royal Belize, Белиз — 5000 доллар

Фото: TripAdvisor Rentals

Хизмат кўрсатувчи тўлиқ персоналга эга орол 5000 долларга тушади - у рўйхатдаги энг қиммат орол. Бунинг ажабланарли ери йўқ: курорт 18 кишига мўлжалланган, уларнинг барига денгиз каяклари, сноркелинг жиҳозлари ва SUP-серфинг доскалари тақдим этилади. Шу билан бирга, бу дайвинг учун ажойиб жойдир.

Top