Жаҳон | 11:48 / 27.11.2017
48080
1 дақиқада ўқилади

Видео: Саудиялик ҳибсдаги шаҳзодалар сақланаётган «олтин қамоқхона» 

Саудиялик шаҳзодалар ва қатор юқори мансабли амалдорлар уч ҳафта аввал ҳибсга олинди. ВВС улар қандай шароитда сақланаётганини аниқлади.

Репортажда таъкидланишича, 4 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонаси тахминан 200 нафар шаҳзодалар ва қатор нуфузли амалдорлар учун «олтин қамоқхона»га айланган. Улар 32 ёшли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг буйруғи билан ҳибсга олинди.

Қўлга олинганларнинг тахминан 95 фоизи келишувга боришга ва озодлик эвазига ўзларининг маблағлари бир қисмидан воз кечишга тайёр.

Меҳмонхонада юзларни суратга олиш ва интервьюни ёзиш тақиқланган.

Мавзуга оид