20:31 / 11.12.2017
11320

Toyota Avalon моделининг илк тасвири намойиш қилинди 

Фото: motor.ru

Toyota автомобилсозлик компанияси кейинги авлод Avalon седанининг тизерини намойиш қилди. Моделнинг илк оммавий намойиши 2018 йил январда Детройтдаги автосалонда бўлиб ўтади.

Машина янги Toyota New Global Architecture платформасида қурилади. Бу платформа аввал охирги авлод Toyota Camry моделини қуришда қўлланган. Седаннинг дизайни, жумладан олд қисми марканинг охирги моделлари услубида бажарилади.

Олд приводли Toyota Avalon АҚШ бозорида 272 от кучига эга 3,5 литрли, 6 цилиндрли двигатель билан чиқарилади. Машинада 6 поғонали автомат узатмалар қутиси ўрнатилади.

Моделнинг жиҳозлари қаторига ёруғлик-диодли фаралар, иситиш ва шамоллатишга эга олд ўриндиқлар, смартфонлар учун симсиз қувватлагич, навигация тизими ва трафикни реал вақтда кўрсатиш имконига эга мультимедиа тизими киради.

Top