Жамият | 13:54 / 16.12.2017
5197
2 дақиқада ўқилади

«Тозалаш-Антитеррор»: Бектемирда ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди

Фото: Newspotng

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Бектемир тумани ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида, республиканинг турли вилоятларидан келиб, муайян иш жойига эга бўлмаган, вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган ҳамда хонадон эгаси билан ижара шартномаси расмийлаштирмай яшаб келаётган шахслар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларнинг барчаси туман ИИБ томонидан текширилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ўтказилган тадбир давомида жами 274 нафар шахс текширилган бўлиб, шулардан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан чоралар кўрилди. Жумладан:

- 1 нафар қидирувда бўлган шахс ушланди;

- 93 нафар фуқаро республиканинг бошқа вилоятларидан келиб, Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётганликлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;

- 21 нафар хонадон эгаси ўз хонадонларини Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмаган шахсларга яшаш учун тақдим этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 2-қисми, 7 нафар хонадон эгасига эса МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;

- 11 нафар жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;

- 5 нафар майда безорилик содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди;

- шунингдек, 1 нафар вояга етмаган шахс бемақсад, ота-онасининг назоратисиз юрганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ВЕИХЁКМга жойлаштирилди.

Мавзуга оид